Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

барча мукаллафларга узрли бўлгани учун ижтиҳод қилиш фарзи кифоядир. Яъни, баъзи мукаллафлар ижтиҳод қилсалар, қолганлардан бу фарз соқит бўлади. Шунинг учун мукаллаф мусулмонлар орасида шаръий ҳукмларни истинбот қилувчи мужтаҳидларнинг бўлиши барча мусулмон мукаллафларга фарз бўлди.


Шунга кўра, мусулмонларнинг орасида мужтаҳидлар ва муқаллидлар бўлиб, далилидан бевосита ўзи шаръий ҳукм оладиган киши мужтаҳид, бирор масаланинг шаръий ҳукмини мужтаҳиддан сўраб билувчи эса муқаллид деб аталади. Сўровчининг сўраши билиб амал қилиш учун бўладими ёки билиб бошқаларга ўргатиш учун бўладими ёки фақат билиб қўйиш учун бўладими, бундан қатъий назар у киши муқаллид ҳисобланади. Шунингдек, сўровчи мужтаҳиддан сўрайдими ёки шаръий ҳукмни биладиган мужтаҳид бўлмаган кишидан сўрайдими, у киши муқаллид ҳисобланади ва билган шаръий ҳукмларини бошқаларга билдириши мумкин. Бу ўринда сўралувчи олим ёки оми эканлигининг аҳамияти йўқ, балки уларнинг ҳар бири муқаллиддир. Ҳатто улар ҳукмни ишлаб чиққан мужтаҳидни билмасалар ҳам. Чунки мукаллафдан биронта шахсга тақлид қилиши эмас, шаръий ҳукмни олиши талаб этилган. Муқаллид эканлиги бирор шахс орқали ўзи истинбот қилмаган бирор шаръий ҳукмни олишни англатади, шахсга тақлидини эмас. Чунки мавзу шахс эмас, балки шаръий ҳукмдир. Мужтаҳид билан муқаллид ўртасидаги фарқ шундан иборатки, мужтаҳид шаръий ҳукмни шаръий далилдан шахсан ўзи олади. Муқаллид эса, бошқа биров истинбот қилган шаръий ҳукмни олади. Бу ўринда муқаллид шаръий ҳукмни истинбот қилган кишини танийдими ёки танимайдими, фарқи йўқ. Шу ҳукмнинг шаръийлигига ишонч ҳосил қилса бас. Лекин биронта инсоннинг раъйини, масалан, Зайднинг раъйини ёки қандайдир олимнинг ёки файласуфнинг раъйини олиш шаръий тақлид ҳисобланмайди. Бу Исломдан четлашиш бўлиб, шаръан ҳаромдир. Мусулмон кишининг бундай йўл тутиши мумкин эмас. Чунки Оллоҳ Таоло бизга фақат Муҳаммад с.а.в.гагина эргашишимизни буюрган.


وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“.        [59:7]

 

Одамларнинг ўзларидан келиб чиққан фикрни олишдан қайтариб, бир қанча ҳадислар ҳам келган. Уббода ибн Сомитдан ривоят қилинадики, мен Расулуллоҳс.а.в.нинг шундай деганларини эшитдим: «Мендан кейин шундай одамлар бўлади, улар сизлар инкор этадиган нарсаларни маъруф деб айтадилар ва сизлар маъруф деб айтган нарсаларни рад этадилар. Оллоҳга осий бўлган кишиларга итоат қилманглар ва ўз раъйинглар билан иш тутманглар». Яъни ўзинглардан чиққан фикрларга эргашманглар, дедилар. Шаръий далиллардан мужтаҳид олган фикр мужтаҳиднинг раъйи дейилмайди, балки у шаръий ҳукм ҳисобланади. Аммо шахснинг ўзидан чиққан фикр эса фақат шахснинг фикридир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ с.а.в. уни бидъат деб атадилар. Саҳиҳ ҳадисда пайғамбар айтадиларки: «Энг яхши сўз Оллоҳнинг китобидир, энг тўғри йўл эса Муҳаммаднинг йўлидир, ишларнинг энг ёмони эса янги ўйлаб

 

137-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260